...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланд АҚШдан “Harpoon” ракеталарини сотиб олади


17:23, 14.08.2017 Олам
 1 823

Кемаларга қарши “Harpoon Block II” русумли ракетани сотиб олиш бўйича АҚШ Конгрессида келишувлар бормоқда.

Таиланд ҳарбий денгиз кучлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида ўз қуролли кучлари таркибини кучайтирмоқда.
 
“Harpoon Block II” русумидаги кемаларга қарши ракетасини сотиб олиш бўйича АҚШ Конгрессида келишувлар бормоқда. Бу ҳақда ТНА ахборот агентлиги хабар берган.
 
Таиланд ҳарбий денгиз кучлари адмиралларидан бирининг фикрига кўра, ракеталарни сотиб олиш бўйича сўров 2014 йилда ишлаб чиқилган эди. бироқ шартномаларни имзолаш ва келишиш жараёни узоқ вақтга чўзилгани сабабли оммага ошкор қилинмаган.
 
Оммавий ахборот воситалар Қуролли кучлар раҳбариятини модернизация қилиш ишлари тўғрисида маълумот берилгани, бироқ, “Harpoon” ҳақида ҳеч нарса айтилмаганида айбламоқда.
 
Маълумотларга кўра, Таиланд Қироллиги ҳарбий АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Таиланд армиясида 200 минг нафар ҳарбий хизмат қилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тайланд АҚШ Қуролли кучлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!