...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриянинг тақдирига сўнгги нуқта қўйилиши кутилмоқда


15:26, 15.03.2018 Олам
 5 407

Сурияда тинчлик ўрнатишга кафил давлатлар делегациялари ўртасидаги учрашув Остонадаги “Ritz Carlton” меҳмонхонасида бошланган.

16 март куни Россия, Туркия, Эрон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш юзасидан навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Айни дамда ушбу давлатлар делегациялари учрашувнинг техник томонларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Сурияда тинчлик ўрнатишга кафил давлатлар делегациялари ўртасидаги учрашув Остонадаги “Ritz Carlton” меҳмонхонасида бошланган.


 
Маълумотларга қараганда, Остонадаги мажлиснинг кун тартибидаги биринчи масала Суриядаги асирларни озод қилишдир.
 
Бундан ташқари, Суриянинг Шарқий Ғута ва Идлибидаги қуролли ҳаракатларни тугатиш ва жорий йилнинг январь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Сурия Миллий Мулоқоти Конгресси якунлари сарҳисоб қилинади.
 
Учрашув иштирокчилари эртага кафил давлатлар Ташқи Ишлар вазирлари томонидан қабул қилинадиган якуний декларацияни ўрганиб чиқмоқда.
 
Учрашувда Россия делегациясига президент махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркия делегациясига Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Седат Онал, Эрон делегациясига эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Жобири Ансори раҳбарлик қилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Сурияда уруш 2011 йил 15 март куни бошланган эди. Бунга ҳукумат аскарларининг намойишчиларни ўққа тутиши сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Туркия Россия Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!