...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. Тошкент жамоалари Воҳа ва Водий жамоаларини мағлуб этди


20:52, 04.05.2018 Спорт
 2 572

“Локомотив” Фарғонада “Нефтчи”ни, “Бунёдкор” Тошкентда “Насаф”ни мағлубиятга учратди.

Бугун, 4 май куни Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган дастлабки баҳслар бўлиб ўтди.
 
Жумладан, “Локомотив” Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлиб, йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни очган бўлса, Сардор Рашидов дублини расмийлаштирди. Яна бир голни Икром Алибоев стандарт вазиятдан дарвозага жойлаб қўйди. Ягона жавоб голини Аббос Махсталиев пенальтидан киритди.
 
Тошкентда кечган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида 2:1 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Жавлон Иброҳимов ҳисобни очди. Орадан яна бироз дақиқа ўтиб, аниқроғи, 69-дақиқада Хуршид Ғиёсов иккинчи голни “Насаф” дарвозасига жойлаб қўйди.
“Аждарлар”нинг ягона жавоб голи 90+2-дақиқада Шерзод Темиров томонидан киритилди.
 
Pepsi Суперлига. 10-тур.
“Нефтчи” – “Локомотив” 1:4.
Голлар: Аббосбек Махсталиев (81-пен.) - Ҳусниддин Ғофуров (33), Сардор Рашидов (52), Сардор Рашидов (52, 66), Икром Алибоев (77).
 
“Нефтчи”: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Муродбек Бобожонов (Хуршидбек Асқаралиев, 62), Аббос Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов (Суннат Эрматов, 46), Абдужамол Исроилов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Исломбек Каримов (Отабек Аҳмаджонов, 90), Достонбек Турсунов.
 
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Фарҳод Бекмуротов, 78), Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев (Бобурбек Юлдашев, 88), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Диёржон Туропов, 71), Олег Зотеев, Игорь Йелич.
 
Огоҳлантиришлар: Хуршид Асқаралиев (90+1) - Игнатий Нестеров (90+1).


 
“Бунёдкор” – “Насаф” 2:1.
Голлар: Жавлон Иброҳимов (57), Хуршид Ғиёсов (69) - Шерзод Темиров (90+2).
 
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Исломжон Қобилов, 89), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 73), Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 76)
 
“Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов (Шерзод Темиров, 72), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Одилжон Хамробеков, Бобур Абдухолиқов (Драган Черан, 46), Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Жаҳонгир Алиев, 62), Сайдулло Рахматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Бунёдкор Локомотив Нефтчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!