...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. Бугун Наманганда “водий дербиси” бўлиб ўтади


16:22, 10.06.2018 Спорт
 1 701

Мазкур учрашув соат 19:02да бошланади. Уни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бугун, 10 июнь куни Pepsi Суперлигасида 15-тур учрашувлари старт олади. Кун доирасидан фақат битта ўйин ўрин олган бўлиб, унда Фарғона водийсининг икки жамоаси – “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” ўзаро баҳс юритади.
 
Мазкур учрашув соат 19:02да бошланади. Уни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
 
15-тур. 10 июнь (якшанба).
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: А. Асимов, Р. Шояхметов, А. Калинин, Д. Каримов.
Назоратчи – Н. Лутфуллин.
Комиссар – Л. Қўчқоров.
 
Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро учрашувлари ҳамиша қизиқарли тарзда ўтиб келган. “Водий дербиси” мақоми остида кечадиган ўйинларда ҳар икки клуб вакиллари ҳам рақибга бўш келмасликка уринади.
 
Ҳозирга қадар “Навбаҳор” Ўзбекистон миллий чемпионатлари доирасида “Қўқон-1912”га қарши 25та учрашув ўтказган. Ўзаро ўйинларнинг 15 тасида наманганликлар ғалаба қозонишган. 6 та баҳс эса “Қўқон-1912” фойдасига ҳал бўлган. Яна 4 та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган. “Навбаҳор” футболчилари рақиб дарвозасига 50 та тўп киритишга муваффақ бўлишган. Қўқонликлар эса “Навбаҳор” дарвозасига 28 марта йўл топа олган.
 
Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини қўқонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган эди – 1:0.
Айни пайтда “Навбаҳор” жамоаси 13та учрашувдан сўнг 24 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 3-поғонада бормоқда. “Қўқон-1912” эса 15 очко билан 8-ўринни банд этган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!