...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. Амалдаги чемпион вазифани бажара олмади


12:35, 10.03.2018 Спорт
 2 011

Диёржон Туроповнинг голи иккинчи бўлимнинг ярмигача ўзгармай турди ва...

Шунингдек, кеча, 9 март куни Суперлиганинг 2-тур доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди.
 
Унда дастлабки турни сафарда йирик ҳисоб билан бошлаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб борди.
 
“Темирйўлчилар” бу гал ҳам зафарли юришини давом эттиришни режалаштирганди. Бироқ  бундай бўлмади, аксинча, мағлуб бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас эди.
 
Диёржон Туроповнинг голи иккинчи бўлимнинг ярмигача ўзгармай турди, 76-дақиқада Павел Пуришкин киритган тўп эса “Металлург”ни муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди.
 
Суперлига. 2-тур.
“Локомотив” – “Металлург” 1:1.
Голлар: Д.Туропов (8) - Павел Пуришкин (76).
Тошкент. “Локомотив” стадиони.
 
“Локомотив”: Маъмур Икромов, Бобурбек Йўлдошев, Шерзод Каримов (Сардор Мирзаев, 63), Азизбек Омонов, Салим Мустафоев, Фарҳод Бекмуротов, Ҳусниддин Ғофуров, Олег Зотеев (Шуҳрат Муҳаммадиев, 57), Диёр Туропов, Игорь Йелич, Чо Сук Жаэ (Марат Бикмаев, 70)
 
“Металлург”: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев, Шаҳзод Шайманов (Павел Смолячено, 69), Зоҳид Абдуллаев (9.Забиилло Ўринбоев, 46), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Муҳаммад Исаев, Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев.
 
Огоҳлантиришлар: Д.Туропов (45), Ҳ.Ғофуров (56),  М.Бикмаев (90+4).- И.Йелич (64), З.Сафоев (90+3).
 
Четлатиш: Д.Туропов (90, иккинчи сариқ карточка)
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Металлург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!