...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. “Навбаҳор” мавсумдаги илк ғалабасини Олмалиқда тантана қилди


20:11, 08.03.2018 Спорт
 2 541

Жамоа сардори Дилшод Жабборовнинг қўшимча дақиқалардаги голи, наманганликларга мавсумдаги илк ғалабани ҳадя этди.

Бугун, 8 март куни Олмалиқда Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган АГМК ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Дастлаб, меҳмонлар Азиз Турғунбоевнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишганди, 82-дақиқада Зафар Полвонов жавоб тўпини киритиб, орадаги мувозанатни тенглаштирди.
 
Шундан сўнг наманганликлар ҳужумга зўр беришди ва жамоа сардори Дилшод Жабборов сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Навбаҳор”нинг сафардаги илк ғалабасини таъминлади.
 
Маълумот учун, ҳар икки жамоа ҳам Суперлиганинг 1-турида дуранг ўйнашганди. “Навбаҳор” Бекободда “Металлург” билан 0:0 ҳисобига розилик берган бўлса, АГМК Тошкентда “Бунёдкор” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижадан қониқган эди.
 
Суперлига. 2-тур.
АГМК – “Навбаҳор” 1:2.
Голлар: Зафар Полвонов (82), – Азизбек Турғунбоев (50), Дилшод Жабборов (90+2).

АГМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (18.Қаҳрамон Баҳодиров, 60), 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (77.Отабек Зокиров, 59), 10.Шохназар Норбеков (9.Зафар Полвонов, 81), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан.


“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (15.Азамат Алланиёзов, 86), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (9.Дилшод Жабборов, 85), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Дарко Станоевич 43.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:АГМК Навбаҳор Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!