...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стивен Хокинг Буюк Британияни ЕИ таркибида қолишга даъват қилаётган олимлар сафига қўшилди


00:55, 11.03.2016 Олам
 2 433

Олимларнинг фикрича, Британия ЕИ таркибидан чиқса, бу илм-фан ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Стивен Хокинг Буюк Британияни Европа Иттифоқи таркибида қолишга чақираётган 150 нафар олимнинг сафига кирди. Унинг айтишича, агар Британия ЕИдан чиқиб кетса, мамлакат илм-фани ва университетлари учун ҳалокат бўлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Физиклар ва Қироллик жамиятининг бошқа аъзолари (улар орасида Нобель мукофоти номзодлари ҳам бор) Британиянинг ЕИдан чиқишига қаршилар. Олимлар ЕИ билан алоқаларнинг йўқолиши, илмий тадқиқотлар учун қийинчиликларни келтириб чиқаради, деган фикрда.

“ЕИ ва Британияда илм-фан ривожи учун ажратилган маблағлар ва рақобат фан соҳасида катта ютуқларга эришишга ёрдам берди. Европанинг турли давлатларида таълим олиб келган кадрлар Британия ривожига катта ҳисса қўшган”, – дейди олимлар.

Хулоса қилиб айтганда, олимлар ЕИдан чиқиш бу Британия фани ривожига кескин таъсир этишини таъкидламоқдалар.

Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг июн ойида Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқида қолиш ёки қолмаслигини аниқлаб берувчи умумхалқ референдуми ўтказилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Иттифоқи Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!