...
МЕНЮ
ONLINE TV

Спорт арбитражи суди Артур Таймазов шикоятини рад этди


15:56, 05.12.2017 Спорт
 3 560

Артур Таймазовнинг 2008 йилги Олимпиада ўйинларидаги олтин медалдан маҳрум бўлгани айтилмоқда, бу борада ХОҚ 2017 йилнинг 31 март куни қарор чиқарган.

Хабарингиз бор, 2016 йилда Ўзбекистоннинг энг кучли полвони Артур Таймазов Пекин Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум қилинган эди.

Маълум бўлишича, спортчидан олинган допинг тест натижасида унинг таркибидан тақиқланган модда топилган ва Таймазовдан Пекин-2008 Олимпиада ўйинларининг олтин медали олиб қўйилиши айтилган эди.

Агарда ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топадиган бўлса 120 кг вазн тоифасида Эркин кураш бўйича 2008 йилги олимпиада ўйнилари ғолиблиги россиялик Бахтиёр Аҳмедовга тегишли бўлади.

Яхши биламизки, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва украиналик спортчилар ҳам Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиада ўйинларидаги медалларидан маҳрум қилинган.

Халқаро олимпия қўмитаси ўзбекистонлик спортчи Артур Таймазовнинг допинг пробасини текшириб унинг таркибида  тақиқланган модда топилганини маълум қилган.

Спорт қоидаларига кўра, допинг борлиги аниқланган  спортчи қўлга киритган ҳар қандай нуфузли унвонидан сўзсиз айрилади.

Артур Таймазов ҳам 2008 йилги Олимпиада ўйинларидаги олтин медалдан маҳрум бўлгани айтилмоқда, бу борада ХОҚ 2017 йилнинг 31 март куни қарор чиқарган.

Халқаро олимпиа қўмитаси (ХОҚ) қароридан норози бўлган Артур Халқаро спорт арбитраж суди (CAS)га аппеляция тартибида шикоят билан мурожаат қилган эди.

Халқаро спорт арбитраж суди хабарига кўра, кеча, 4 декабрь куни Артур Таймазов томонидан қилинган аппеляция тартибидаги шикоят Арбитраж суди томонидан рад этилди ва Таймазовни олтин медалдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорини ўз кучида қолдирди.


Маълумот ўрнида, Артур Таймазов уч карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У 2004 йили Афинада ва 2012 йили Лондонда ўтган Олимпиадаларда ҳам олтин медални қўлга киритган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Артур Таймазов Халқаро олимпиа қўмитаси Халқаро спорт арбитраж суди Олтин медал Шикоят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!