...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соябон остида ёмғирда сайр қилишни хyш кўрувчилар учун об-ҳаво маълумоти


19:54, 27.04.2017 Бу қизиқ
 3 523

Кутилмаганда ёмғир ёғишини билмаган бўлсангиз, асло ўзингизни койиманг. Чунки бундай об-ҳаво баҳор фаслининг безаги ҳисобланади.

Сизга ваъда қилинган ёмғирли кун бошланди. Бундай об-ҳаво яна қанча давом этишини билишни хоҳлайсизми? Унда бизни кузатишда давом этинг. Эртага, 28 апрель куни ҳам баъзи бир жойларда ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
 
Гидрометеорология марказининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ёмғир ёғади, ҳарорат кундузи +13... +15, кечаси +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси +6... +11 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +13... +18, кечаси эса +10... +15 даража бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +18... +23, кечаси +10... +15 даража бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +13... +18, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!