...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сўх эксклавида йирик ёнғин содир бўлди


11:27, 10.01.2019 Жамият
 3 779

Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Кеча, 9 январь куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида Чашма қишлоғи Сўх кўчасида яшовчи фуқаро Ў.А.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
 
Тунда содир бўлган ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғлини куйган ҳолдаги жасади топилган.
 
Юқорида кўрсатилган манзилдаги ёнғинга учта ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғинда 180 кв.метр майдонда уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 220 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
 
Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
 
Маълумот учун, Сўх тумани Ўзбекистоннинг эксклав (ҳар томонлама бошқа давлат ҳудуди билан ўралган) ҳудуди ҳисобланади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Сўх тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар