...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ қўмитаси тизимида таниш-билишчилик, таъмагирлик урчиган эди


17:07, 29.06.2018 Жамият
 7 852

Таъмагирлик иллатлари мавжудлиги коррупцияни ривожланишига шароит яратган.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги 1245 нафар ходим лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Қўмита бўшаб қолган иш ўринларига қабул бўйича эълон берди.
 
Давлат солиқ қўмитасига кўра, мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти – солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатган.
 
Кадрларни танлаш ва жойига қўйишда билим ва профессионал қобилияти эмас, балки таниш-билишчилик, таъмагирлик иллатлари мавжудлиги коррупцияни ривожланишига шароит яратган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ идораларида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти тугатилди.
 
Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларига малакали кадрларни танлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ишга қабул қилиш жараёни бошланди.
 
Бунинг учун soliq.uz ёки my.soliq.uz сайтлари орқали резюме ҳамда ишга кириш мотивацияси (мақсади)ни электрон шаклда юбориш имконияти яратилган.  
 
Бундан буён солиқ органларига ишга киришда тубдан янгича тизим – адолатлилик, шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади ва ишга кириш юзасидан қилинган мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилиши таъминланади.
 
Қўшимча маълумотлар учун 244-97-97 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар