...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собир Раҳимов ҳайкали ҳам ўз жойига қайтади. Метро бекати номичи?


14:37, 03.05.2018 Жамият
 4 030

Ёдгорлик ўз жойига қайтарилса, тарихий адолат тикланган бўлар эди, деб айтган Президент.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрганини хабар қилган эдик.
 
Мазкур вилоятга ташрифининг биринчи куни Президент Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказган эди.
 
Ушбу йиғилишда Шавкат Мирзиёев 2011 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига қуйилган генерал Собир Раҳимов ҳайкалини аввалги жойига қайтариш кераклигини таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар қилди.
 
Ёдгорлик ўз жойига қайтарилса, тарихий адолат  тикланган бўлар эди, деб айтган Президент.
 
Маълумот ўрнида, 1981 йилда очилган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳри Собир Раҳимов тумани ҳокимияти қаршисида жойлашган эди.
 
2010 йил охирида ушбу туман ва бу ердаги метрополитеннинг Собир Раҳимов бекати номи “Олмазор”га ўзгартирилган эди. Аммо ушбу метро бекати номи Собир Раҳимов, деб ўзгариши борасида ҳозирча маълумот йўқ.
 
Таъкидлаш керакки, Собир Раҳимов 1902 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон уруши фронтида жанглар олиб борган ва ёш бўлишига қарамасдан генерал, Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвонларига лойиқ кўрилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев томонидан “Обод қишлоқ” дастурига оид масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкентдаги метрополитен бекати ва “Истиқлол” санъат саройи номи “Халқлар дўстлиги”, деб қайта номланиши топширилган эди.
Темур Назаров

Теглар:Собир Раҳимов Шомуҳаммедов ҳайкал Халқлар дўстлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар