...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчдаги байроқ Тошкентдагидан баланд ўрнатилганми?


10:41, 30.11.2018 Бу қизиқ
 4 488

Тошкентдаги байроқ 65 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган. Унинг ўлчами 12х25 метрни ташкил этади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида пойтахт Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қаршисига Ўзбекистон Республикаси байроғи ўрнатилган эди. Шундан сўнг, мамлакатнинг турли шаҳарларида байроқ майдонларини ташкил этиш одатга, керак бўлса, ҳавасга айланди.
 
Тошкентдаги байроқ 65 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган. Унинг ўлчами 12х25 метрни ташкил этади.  
 
Куни кеча Хоразм вилоятнинг Урганч шаҳри марказига ҳам Ўзбекистон Республикаси байроғи ўрнатилди ва бу байроқ Тошкентникидан юқори баландликда ҳилпираётгани даъво қилинмоқда. У 66 метрли флагштокка ўрнатилгани айтилмоқда.
 
“Халқ сўзи”нинг аниқлашича, Урганч шаҳрининг Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғига ўрнатилган байроқнинг ўлчами 11х22 метр бўлиб, у 60 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган.
 
У шаҳарнинг чекка ҳудудларидан ҳам яққол кўриниб туради. Иншоот атрофида тўртта фаввора ва йигирмата махсус ёритгич ўрнатилган бўлиб, улар мажмуага ўзгача салобат ва файз бағишламоқда. 

Теглар:Урганч Байроқ майдони Халқлар дўстлиги Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!