...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ эри пичоқлаган продюсер Баян Есентаева турмушга чиқмоқда


12:09, 23.01.2017 Шоу-бизнес
 3 359

У олма-оталик бизнесмен Турсенгали Алагузовнинг турмуш қуриш ҳақидаги таклифини қабул қилди

2016 йилда турмуш ўртоғи Бахитбек Есентаев томонидан пичоқланган қозоғистонлик продюсер, телебошловчи, актриса Баян Есентаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги  шахсий саҳифаси орқали хабар берар экан, “Турмуш қуриш ҳақидаги таклифга рози бўлдим”, деб ёзади ва севган инсоннинг суратини илова қилади. 

Баян олма-оталик бизнесмен Турсенгали Алагузов билан турмуш қурмоқда. Маълумотларга кўра, улар узоқ вақтдан бери таниш. 

Баян ва Турсенгалининг турмуш қураётганликлари ҳақидаги хабар пайдо бўлишидан аввалроқ, Турсенгали Алагузов  ҳам ўзининг Instagram’даги  шахсий саҳифасига Баян билан тушган суратини жойлаштириб, “У менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди”, деб изоҳ қолдирган эди. 
 
Шундай қилиб, қозоғистонлик машҳур продюсернинг севган кишиси ким? У ҳақда қисқача маълумот берамиз.

Турсенгали Алагузов 1969 йилнинг 17 сентябрида Олма-отада туғилган. У Қозоғистоннинг машҳур бастакори, дирижёр, Қозоғистон бастакорлар уюшмаси аъзоси Турум Алагузовнинг ўғли. 

Бизнесменнинг аввалги оиласидан 2 нафар фарзанди бор. Қизи Амина 1990 йилда, ўғли Арсен эса 1996 йилда туғилган.

Турсенгали Алагузовнинг ўзи берган маълумотларга кўра, у “Она уй (Болалар уйи назарда тутилаяпти)”ларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. 

Бизнесмен бунга онасининг болалар уйида катта бўлгани туртки бўлганини айтади. 

Шу билан бирга, у алькоголизм ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйган инсонларни даволайдиган қатор марказлар ҳисобига ҳам хайрия пулларини ўтказиб туради. 

Турсенгали Алагузов 1987-1989 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1993 йили Қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Хитой шимоли-ғарбидаги Си Янь шаҳридаги университетни тугатган.

Иш фаолиятини 1992 йили уста сифатида бошлаган. 1993-1997 йилларда тадбиркорлик билан шуғулланган

Турсенгали ва Баяннинг тўй санаси маълум эмас. Ишончимиз комилки, бу ҳақда уларнинг ўзи ижтимомий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар қилишади. 
Умида Якубова

 

Теглар:Баян Есентаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!