...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сизни қизиқтирган 23 апрель об-ҳавоси


19:15, 22.04.2017 Бу қизиқ
 3 520

Кун ва тун ҳароратининг кутилмаган ўзгаруви — баҳор мавсумига хос бўлган ҳодиса.

Қуёш бобо заррин нурларини сочиши барчамизнинг кайфиятимизни чоғ қилади. Олдинда сизни қуёшли кунлар кутмоқда. Бу эса баҳор давом этаётганидан даракдир. 23 апрель куни сизни илиқ ҳарорат қарши олади.
 
Гидрометеорология марказининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи +25... +27, кечаси +10... +12 даража иссиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +23... +28, кечаси эса +10... +15 даража бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +13... +18 даража  бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +20... +25, кечаси эса +8... +13 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Об-ҳаво Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!