...
МЕНЮ
ONLINE TV

Синоптикларимиз 8 апрель учун қандай об-ҳаво ваъда қилишяпти?


19:29, 07.04.2017 Бу қизиқ
 3 963

Ўлкамизда баҳор нафаси сезила бошлади. Совуқ кунлар ортда қолгани рост бўлсин. Энди деҳқонларнинг экинларига унум берсин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 8 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +17... +19, кечаси эса +3... +5 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +13... +18, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса 0... +5 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +2... +7 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +2... +7 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Теглар:Об-ҳаво Тошкент Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!