...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцариядаги қишлоқни суратга олган сайёҳлар жаримага тортилади


12:03, 02.06.2017 Олам
 3 259

Туризм бўйича маҳаллий бошқарув сайтидан ва Facebook’даги саҳифасидан қишлоқ расмлари ўчирилди.

Швейцариянинг Бергюн қишлоғи аҳолиси ўз турар-жойини сайёҳларга суратга олишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
 
Сабаби Бергюн аҳолиси одамлар мазкур жой гўзаллигини ижтимоий тармоқлардаги расмлар орқали эмас, ўз кўзлари билан кўришини хоҳлашмоқда.
 
Қишлоқ аҳолиси мажлисида қабул қилинган қонунни бузганлар 5 Швейцария франки миқдорида жаримага тортилади.
 
Йиғилган пуллар қишлоқ жойлашган Альп тоғларидаги Граубюнден кантони атроф-муҳити ҳимоясига йўналтирилади.
 
Маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органи (муниципалитет) вакили сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги расмлар бу ерга келиб, манзарани ўз кўзлари билан томоша қила олмайдиган инсонларнинг депрессияга тушишига сабаб бўлиши мумкин.
 
Қишлоққа кириш жойига тегишли огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган. Бундан ташқари, туризм бўйича маҳаллий бошқарув сайтидан ва Facebook’даги саҳифасидан қишлоқ расмлари ўчирилди.
Сумбула

Теглар:Швейцария Бергюн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!