...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцарияда бир эркак кўчада дуч келган инсонни арралаб ташлади


17:22, 24.07.2017 Олам
 4 885

Полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўради.

Бугун, 24 июль куни Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳрида номаълум эркак моторли арра ёрдамида беш кишига жароҳат етказди. Улардан икки нафарининг жароҳати анча жиддий ҳисобланмоқда.
 
Маълум бўлишича, эркак шаҳар кўчасида дуч келган  инсонга ҳужум уюштириб, ҳодиса жойидан яширинишга улгурган.
 
“Биз қочишга уринган жиноятчини излаш ишларини бошладик. Шаҳар ҳозирда полиция ходимлари томонидан ўраб олинган”, дейди Шаффхаузен шаҳри вакилларидан бири.
 
Полиция ҳозирча ҳужум ҳақиқатан ҳам моторли арра ёрдамида уюштирилганини тасдиқламади. Шунингдек, полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўраган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шаффхаузен Швейцария Моторли арра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!