...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швециядаги тунги клубда портлаш содир бўлди


15:52, 10.10.2016 Олам
 1 993

Портлаш оқибатида иккинчи қаватдаги эшиклар бузилган ва ойналар синган. Портлаш ҳақидаги маълумотни маҳаллий хавфсизлик органи ходимлари тасдиқлашди.

Швециянинг Мальмо шаҳридаги “Бабель” номли тунги клубда қўлбола бомба портлатилди.
 
Воқеа 10 октябрь маҳаллий вақт билан тунги соат 01:30да рўй берган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
 
Бомба ушбу бинога кираверишга ўрнатилган бўлган. Портлаш оқибатида иккинчи қаватдаги эшиклар бузилган ва ойналар синган. Портлаш ҳақидаги маълумотни маҳаллий хавфсизлик органи ходимлари тасдиқлашди.
 
“У ерда содир бўлган портлаш бинога катта зарар етказди. Маълум бўлишича, одамлардан ҳеч ким жабрланмаган”, дейди полиция вакили Мартин Карлссон.
 
Тунги клуб ва унинг кўчаси қуршаб олинди. Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда. Портлаш сабаби аниқланади.
Мухтор Абдуллаев

Теглар:Портлаш Швеция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 419

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!