...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиллари Клинтоннинг қошига ўрнашиб олган пашша ижтимоий тармоқларнинг “юлдуз”ига айланди


14:22, 10.10.2016 Олам
 4 266

Пашша ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, “юлдуз” даражасига чиқди. Пашша учун ҳатто, Twitter’да бир неча махсус аккаунтлар ҳам яратилди.

Хабар берганимиздек, 9 октябрь куни АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон ўртасида сайловолди иккинчи дебат ўтказилди. Бу галди дебат ўтган сафардагисидан фарқли ўлароқ кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Хусусан, телебаҳс вақтида Ҳиллари Клинтоннинг қошига қўнган пашша ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, уни “юлдуз” даражасига олиб чиқишди. Бу борадаги хабарлар айни кунлардаги бошқа жиддий ахборотлардан кўра кўпроқ ўқилганлиги буни исботлайди.
 
Журналистлар бу ҳолатга Ҳиллари Клинтон эътибор бермай, сўзида давом этганлигини таъкидлашмоқда.
 
Пашша билан боғлиқ воқеа Twitter микроблоги ва Facebook ижтимоий тармоғида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Куннинг асосий мавзусига айланган бу воқеа қаҳрамони пашша учун, ҳатто, Twitter’да бир неча махсус аккаунтлар ҳам яратилди.
 
АҚШ президентлигига номзодларнинг Вашингтон Университетида ўтган иккинчи телебаҳси якуни бўйича “CNN” ва “ORC” компаниялари томонидан ўтказилган блиц сўровнома натижаларига кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 57 фоизи Клинтонни, 34 фоизи эса Трампни ғолиб деб ҳисоблайди.
Дурдона Расулова

Теглар:Ҳиллари Клинтон Телебаҳс Дебат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!