...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швеция Бош вазири Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди


17:19, 24.11.2016 Олам
 2 120

Бу суҳбат Стефан Лёвен ва Дональд Трамп ўртасидаги илк мулоқот бўлиб, икки мамлакат алоқаларини янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.

Швеция Бош вазири Стефан Лёвен 24 ноябрь куни АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбат уюштирди. Бу ҳақда Швециянинг “The Local” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Суҳбат аввалида Бош вазирДональд Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклаган ва Швеция ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаган.
 
Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари янги иш ўринлари яратиш сиёсати, ўзаро савдо алоқалари, ҳавфсизлик ва экология борасидаги келишувлар эканлигини эслатиб ўтган Бош вазир бундай муносабатлар янада кенгайишидан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
 
Дональд Трамп ҳам ўз навбатида, Швецияга нисбатан ижобий фикрларини билдириб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги мавжуд барча имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Трамп Стефан Лёвенни шахсан АҚШга таклиф қилди, дейилади хабарда.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Швеция Дональд Трамп Стефан Лёван 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!