...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шошилмай жавоб бериладиган антиқа тест


10:04, 05.04.2016 Олам
 14 006

Тест саволларини олдиндан ўқиманг, жавоблар нотўғри чиқади...

Қуйида сизга ажойиб психологик тестни ҳавола этмоқдамиз. Бунинг натижалари текширув жараёнида 80-90 фоиз тўғри чиқиши исботлаб кўрилган. Фақат сиздан талаб этиладиган қоида шундан иборатки, ҳамма шартларни бирданига ўқиб чиқмайсиз. Қаторма-қатор ўқийсиз ва сўнггида натижалар билан танишасиз.

Энг аввало варақ билан қалам олинг. Шартлар давомида исмларни ёзаётганингизда ўзингиз таниган инсонларнинг исми бўлсин ва энг муҳими илк ички туйғуларингизга қулоқ тутинг. Асосийси, қизиқувчанлик устунлик қилиб, пастдагиларни ўқий кўрманг. Аста-секин юқоридан пастга тушасиз.
 
1. Устун қилиб, 1дан 11гача бўлган сонни ёзиб чиқинг.
 
2. 1 ва 2 сонлари ёнига исталган иккита сонни ёзинг.
 
3. 3 ва 7 сонларининг рўпарасига сизга қарши жинс вакилларининг исмини ёзинг (биттадан исм ёзинг ва давомига қараманг, агар ёзиб тугатмаган бўлсангиз ҳаммаси нотўғри чиқади).
 
4. 4, 5, 6 сони қаршисига истаган исмларни ёзинг (дўстларингиз ёки оила аъзоларингиз исмини).
 
5. 8, 9, 10, 11 сонлари ёнига тўртта ўзингиз яхши кўрган  қўшиқни ёзинг.
 
6. Ҳаммасини ёзиб бўлгач, дилингизда ният қилинг.
 
ЖАВОБ:
 
Энди эса барча ёзганларингизни текшириб чиқинг.
 
1. 2 сонининг ёнига нечта рақам ёзган бўлсангиз, бу энг яқин дўстларингизнинг сонини билдиради.
 
2. 3 рақами қаршисида исми ёзилган инсонни севасиз.
 
3. 7 сонига алоқадор киши сизга ёқадиган инсон.
 
4. Ҳаммадан ҳам кўра 4 рақами билан боғлиқ бўлган инсон ҳақида қайғурасиз.
 
5. 5 рақамида ёзилган исм соҳиби сизни жуда яхши билади.
 
6. 6 рақами остидаги одам сизнинг омад юлдузингиздир.
 
7. 8 рақамли қўшиқнинг 3 рақамдаги инсонга боғлиқлиги бор.
 
8. 9 сони ёнидаги қўшиқ 7 рақамдаги инсонга боғлиқ.
 
9. 10 сони ёнидаги қўшиқ эса сизнинг хаёлларингиз, сиз ҳақингиздаги қўшиқ.
 
10. 11 рақам остидаги қўшиқ сизнинг ҳаётга бўлган қарашларингизни билдиради.
 
11. 1 рақамига ёзилган сон нимани ифодалаши фақат ўзингизга аён. У сиз учун аҳамиятли сон.
Умида Якубова

Теглар:психологик тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

bobur
22:44 13.09.2017

95% to'g'ri


Мехриддин
22:20 19.05.2016

Хаетда бундан бемани тест укимаганман!


Gulyora
21:46 12.05.2016

Hayratdaman! 95% to'gri.


Yulduz
16:45 08.05.2016

100 % tog'ri chiqdi xammasi xaqiqat


???
11:17 06.05.2016

Faqat 4 - si töğri chiqdi. Qolganlari xato.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!