...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шомаҳмудовлар оиласи Тошкент марказига қайтарилади


10:29, 30.04.2017 Жамият
 7 210

Халқлар дўстлиги деб ном олган ушбу монумент илгари шу номли майдонга ўрнатилган эди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатларга тегишли 15 нафар етим болани ўз паноҳига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкал Тошкент марказига қайта кўчирилади.

Халқлар дўстлиги деб ном олган ушбу монумент илгари шу номли майдонга ўрнатилган эди, 2008 йилда у Тошкентнинг чекка қисмига кўчирилганди. Энди эса ҳайкални яна шаҳарнинг марказий қисмига келтириш режалаштирилмоқда.

Республика халқаро маданият марказининг маълум қилишича, Шомаҳмудовлар оиласига аталган ёдгорликни кўчириш масаласи йил бошидан буён кўриб чиқилмоқда. Уни айнан қаерга жойлаштириш ҳақида бир нечта таклифлар билдирилган.

Маълумот учун, Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов.
Бобур Жалолов

Теглар:Халқлар дўстлиги Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар