...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолига мурожаат билан чиқди


18:06, 30.04.2018 Жамият
 7 422

Айни дамда шаҳримизнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтнинг “Халқлар дўстлиги” майдонида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:
 
“Маълумки, Давлатимиз раҳбари 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзбек халқининг юксак инсоний фазилатларининг ёрқин намунаси бўлган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадрини инобатга олиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида “Халқлар дўстлиги” номи ва ёдгорлик ансамблини Пойтахт марказига қайтариш юзасидан кўрсатма берди.
 
Айни дамда шаҳримизнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида марказий кўчалар ва йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар юзага келиб, шаҳар аҳолиси ноқулайликларга дуч келмоқда.
 
Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз.
 
Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, пойтахт кўчаларининг гўзаллиги ҳамда порлоқ келажагимиз учун хизмат қилиши шубҳасиз”.

Теглар:Халқлар дўстлиги Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар