...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея янги ракета двигателини синовдан ўтказди


12:36, 20.09.2016 Олам
 2 729

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхёнан-Пукто провинциясининг Сохэ синов полигонига ташриф буюрган ва геостационар йўлдошни учиришга мўлжалланган янги турдаги ракета двигатели синовига шахсан бошчилик қилган.

Корея Халқ Демократик Республикаси янги ракета двигателининг омадли синови ҳақида хабар берди. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхёнан-Пукто провинциясининг Сохэ синов полигонига ташриф буюрган ва геостационар йўлдошни учиришга мўлжалланган янги турдаги ракета двигатели синовига шахсан бошчилик қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда
 
Ким Чен Ин синовдан аввал мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятга қарамай, мазкур турдаги двигателни ярата олган олимлар ва технологларни бир жойга тўплаб, уларни олқишлади. КХДР раҳбари шунингдек, уларни Ер атрофи бўшлиғини ўрганишга қаратилган ҳаракатни янада фаоллаштиришга чақириб, “космик тадқиқотлар мамлакатнинг асосий куч-қувват, қудратини намоён этувчи омилдир”, дея қўшимча қилди. Маълумот учун, Шимолий Кореяда Ер атрофини ўрганиш мақсадида 5 йиллик космик дастур ишлаб чиқилган.
 
Корея марказий телеграф агентлигининг хабар қилишича, двигателни синовдан ўтказиш учун 200 сония кифоя қилган ва унинг барча техник тизимлари барқарор ишлаган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ким Чен Ин Шимолий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!