...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея ракета синовини муваффақиятли тамомлади


14:33, 14.02.2017 Олам
 2 784

Шимолий Корея ракеталари Жанубий Кореянинг мудофаасини енга олиши мумкин, деб даъво қилинмоқда.

Шимолий Корея жорий йилнинг 12 февраль санасида синовдан ўтказган масофадан туриб ҳаракатланувчи “Пуккиксон-2” ракеталари натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ракета қўшни давлат, Жанубий Кореянинг мудофаасини енга олиши мумкин, дейилади манбада. Бу ҳақда “Yonghap news” хабар бермоқда.
 
Икки кундан сўнг, яъни 16 февраль куни Шимолий Корея собиқ раҳбари марҳум Ким Чен Ирнинг 75 йиллик юбилейига тайёргарлик қилаётган мамлакат расмийлари, бир вақтнинг ўзида ҳарбий кучини намойиш этмоқда. Парламент Хавфсизлик қўмитаси раиси Ли Чхол Унинг айтишича, ракеталар энди суюқ ёқилғидан иборат эмаслиги, уни 10 дақиқа олдинроқ стартга тушишига олиб келади.
 
“Ракета қайси ҳудуддан кўтарилиб, зарба қаерга тушиши номаълум бўлганлиги туфайли жанубликларнинг мудофаа тизими бунга дош бера олмайди”, деб қўшимча қилди амалдор.
 
Маълумот учун, Жанубий Корея ишлаб чиққан “Kill chain”(Ўлим тизмаси) мудофаа тизими дунёдаги энг яхши мудофаа тизимларидан бири ҳисобланиб, сўнгги марта 2016 йил ёзда қайта тузиб чиқилган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Пуккиксон-2 Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!