...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Ироқда вазият жиддийлашмоқда... Бу уларнинг режасига таҳдидми?


18:28, 19.09.2017 Олам
 2 476

Ироқ туркман миллий ҳаракати вакили Аббос Баётли маълумотига кўра, содир бўлган отишмада бир нафар курд миллатига мансуб шахс қурбон бўлган ва икки киши яраланган.

Ироқ шимолида ҳар дақиқада вазият жиддий тусга кириб бормоқда. Мамлакатдаги курд миллатига мансуб ироқликлар мустақиллик учун 25 сентябрь куни ўтказмоқчи бўлаётган референдум юзага келаётган нотинчликларга сабаб бўлмоқда.
 
Керкукда Ироқ Курдистони мухтор вилояти ҳарбий кучлари пешмерга томонида маҳаллий туркманларга қарши қуролли ҳаракат олиб борилган. Натижада, тарафлар ўртасида отишма содир бўлган.
 
Ироқ туркман миллий ҳаракати вакили Аббос Баётли маълумотига кўра, содир бўлган отишмада бир нафар курд миллатига мансуб шахс қурбон бўлган ва икки киши яраланган.
 
Бу вазият Ироқ Курдистони мухтор вилояти раҳбарлари томонидан курдларга қарши бир “иғволи ўйин” сифатида баҳоланмоқда.
 
Ироқ Курдистони мухтор вилоятида 25 сентябрь куни ўтказиладиган мустақиллик референдуми Ироқ ҳукумати ва минтақадаги бошқа давлатлар томонидан кескин қаршиликка учрамоқда.
 
Ҳозирда бу референдумни фақат Исроил томони ёқлаб чиқди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!