...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Уильям ва малика Кейт шарафига ўтказилган балга Саиф Али Хон ва Карина Капур боришни исташмади


14:08, 11.04.2016 Олам
 6 127

Кембриж герцог ва герцогиняси шаҳзода Уильям ва малика Кейт Ҳиндистонга сафар уюштиришди.

Кеча, 10 апрелдан эътиборан Кембриж герцог ва герцогиняси шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг Ҳиндистонга қироллик сафарлари бошланди. Сафар чоғида улар Taj Palace Hotel меҳмонхонасида тўхташди. 2008 йили ушбу меҳмонхонада террорчиларнинг ҳужуми оқибатида 31 киши ҳалок бўлган эди. Уильям ва Кейт меҳмонхонада теракт қурбонлари хотирасига барпо этилган ёдгорликка гулчамбар қўйишди. Ташриф буюрувчилар китобида эса “Бемаъно шафқатсизликдан ҳаётини йўқотган ёки жароҳат олганлар хотирасига”, – деган сўзларни ёзиб қолдиришди.

Сафар чоғида Кейт ва Уильям ночорларга ёрдам берувчи ноҳукумат ташкилотлар вакиллари билан учрашдилар. Унда шаҳзода ва малика харобаларда яшовчи болалар билан бирга автобусда Мумбайни айланиб чиқишди. Болаларнинг олдида ўзи ҳам болага айланган Кейт улар билан дўстона суҳбатлашди.

Куннинг иккинчи ярмида улар маҳаллий крикет академиясига ташриф буюриб, бир раунд крикет ўйнади. Крикет ўйинини Кейт дизайнер Alexander McQueen коллекциясидаги нафис кўйлакда ўйнади. Крикетдан сўнг у Ҳиндистонлик дизайнер Anita Dongre тиккан либосни кийди. Кечки соатларда Уильям ва Кейт Taj Mahal Palace&Tower меҳмонхонасида улар шарафига уюштирилган тадбирга ташриф буюришди. Уильям классик қора костюм-шимда, Кейт эса яна бир машҳур дизайнер Jenny Packham ижодига мансуб кўк рангли сарига ўхшаш кўйлакни кийди. Маликанинг қулоқларида эса Ҳиндистонлик заргар-дизайнер Amrapali’нинг кўк рангдаги қимматбаҳо сирғалари бор эди. Унда Болливуд юлдузлари, спортчилар ва бизнес вакиллари иштирок этишди.
Балга Ҳиндистоннинг кўзга кўринган актёрлари ташриф буюришди. Улар орасида Шоҳруҳ Хон, Айшвария Рай Баччан, Амир Хон, Риши Капур, Мадхури Дикшит, Сонам Капур, Паринити Чопра ва Ранвир Сингх бор эди.





Маълумотларга кўра, балга Саиф Али Хон ва Карина Капур кела олмаган. Тўғрироғи рад жавобини беришган. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Саиф Али Хон томонидан берилган маълумотларга кўра, у ўша дамда Ҳиндистонда эмас Лондонда суратга олиш ишларида иштирок этиши керак бўлган. Карина Капур эса кечага турмуш ўртоғисиз, бир ўзи боришни истамаган.

Кембриж герцог ва герцогиняси шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг Ҳиндистонга ташрифлари 16 апрелга қадар давом этади.

Теглар:шаҳзода Уильям малика Кейт Ҳисдистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!