...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Уильям британиялик машҳур кўшиқчига рицар унвонини берди


12:45, 14.10.2016 Олам
 2 988

Унвон жаҳон мусиқасига қўшган ҳиссаси ва ҳайрия ишларидаги хизматлари учун берилди

Шаҳзода Уильям британиялик машҳур хонанда Род Стюартга жаҳон мусиқасига қўшган ҳиссаси учун рицарлик унвонини берди. 71 ёшли Род Стюарт собиқ “Faces” гуруҳининг хонандаси эди.
 
Бундан ташқари, Уильям хонанданинг хайрия ишларидаги фаоллигини инобатга олган ҳолда айнан мана шу унвонга лойиқ кўрган. Тақдирлаш маросими Букингем саройида бўлиб ўтди.
 
Стюарт берилган унвондан жуда хурсанд эканини ва шаҳзода унга “Шу ёшда ҳам ўз фаолиятингизни давом эттираётганингиз қандай яхши”, деб кўнгилини яна ҳам кўтарганини, Уильямга жавобан ҳазиломуз тарзда “Мен шундай қилишга мажбурман, ахир 8 та фарзандим бор”, деб жавоб қайтарганини айтиб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, Род Стюарт бутун дунёда, хусусан Буюк Британияда жуда машҳур. Унинг муаллифлигида чиққан 7 та альбом “UK Albums Chart” рейтингида биринчи ўринга чиққан. Альбомлардаги 62 та хит-сингларининг 22 таси эса биринчи ўнталикдан жой олган. “Q” журнали чоп этган “Дунёдаги энг машҳур 100 та хонандаси” рўйхатида Род 33 ўринни эгаллайди.Шаҳзода Уильям британиялик машҳур хонанда Род Стюартга жаҳон мусиқасига қўшган ҳиссаси учун рицарлик унвонини берди. 71 ёшли Род Стюарт собиқ “Faces” гуруҳининг хонандаси эди.
 
Бундан ташқари, Уильям хонанданинг хайрия ишларидаги фаоллигини инобатга олган ҳолда айнан мана шу унвонга лойиқ кўрган. Тақдирлаш маросими Букингем саройида бўлиб ўтди.
 
Стюарт берилган унвондан жуда хурсанд эканини ва шаҳзода унга “Шу ёшда ҳам ўз фаолиятингизни давом эттираётганингиз қандай яхши”, деб кўнгилини яна ҳам кўтарганини, Уильямга жавобан ҳазиломуз тарзда “Мен шундай қилишга мажбурман, ахир 8 та фарзандим бор”, деб жавоб қайтарганини айтиб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, Род Стюарт бутун дунёда, хусусан Буюк Британияда жуда машҳур. Унинг муаллифлигида чиққан 7 та альбом “UK Albums Chart” рейтингида биринчи ўринга чиққан. Альбомлардаги 62 та хит-сингларининг 22 таси эса биринчи ўнталикдан жой олган. “Q” журнали чоп этган “Дунёдаги энг машҳур 100 та хонандаси” рўйхатида Род 33 ўринни эгаллайди.
Умида Якубова

Теглар:Шаҳзода Уильям Буюк Британия Род Стюарт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!