...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи билан яшаяптими?


00:41, 03.01.2017 Шоу-бизнес
 33 656

“Шаҳзода турмуш ўртоғи билан яшаяптими?”, қабилидаги саволлар пайдо бўлди. Матчонова эса бу саволларга жавоб бўлгувчи суратни оммага эълон қилди.

2016 йилнинг 25 ноябрь куни актриса Шаҳзода Матчонова турмуш қургани ҳақида хабар берган эдик. Умар ва Шаҳзоданинг тўйи Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтди.
 
Тўй сўнг, орадан кўп вақт ўтмай, Шаҳзода Матчонованинг тўйи билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди. Гап сўзларга қараганда, куёвнинг асл исми бошқа, бу тўй шунчаки “кўргазма” учун ташкил этилган. Бироздан сўнг бу гапларнинг ҳаммаси барҳам топди.
 
Актриса Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига доимий равишда шахсий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ суратларни жойлаштириб боради. Бироқ актриса шу вақтгача тўйидаги суратларни шахсий саҳифасига жойлаштирмаётган эди. Бу эса миш-мишларнинг янада аланга олишига сабаб бўлди. Бу орада эса “Шаҳзода турмуш ўртоғи билан яшаяптими?”, қабилидаги саволлар пайдо бўлди. Матчонова эса бу саволларга жавоб бўлгувчи суратни оммага эълон қилди. 
 
Кеча Матчонова турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларини Янги йил билан табриклади. Сурат тўйдан олинмаган, аксинча, хориж сафарида туширилгани кўриниб турибди. Унда Шаҳзода турмуш ўртоғининг қўл телефонига тикилиб ўтирибди. Куёв эса Шаҳзодага бефарқ, у телефон ўйнаш билан оввора. Гўё иккиси ҳам кимдир бу ҳолатни суратга муҳрлаётганини билишмаяпти.
 
Тўйдан сўнг “болалаган” гап-сўзлардан чарчаган Матчонова ушбу сурат остига изоҳ қолдириш имкониятини чеклаб қўйган. 

Теглар:Шаҳзода Матчонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

xuliganka
19:38 24.01.2017

Iloxim baxtingizga kuz tegmasin deb qolaman. Baxtli bolila


Камола
11:04 19.01.2017

Кимга канака эътибори бор. Хох у санаъткор булсин хох у оддий бир инсон... Одамларга хайронсан бировни хаёти улар учун катта бир мавзу... уларни омма олдида мухокама килиш шарт эмас. Хеч кимнинг шахсий хаётига аралашиш килиш улар учун хак хукук берилмаган. Илойим икки ёш бахтли булсин. куз тегмасин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!