...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода 1 миллиард эвазига озод этилди


15:02, 29.11.2017 Олам
 3 807

Мутоиб бин Абдулла 1952 йил 26 март куни Ар Риёд шаҳрида туғилган. Унинг 5 нафар фарзанди бор.

Аввалроқ, 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида Саудия Арабистонида қатор шаҳзодалар ва мансабдор шахслар коррупцияда айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосари ва бизнесменлар беш юлдузли меҳмонхоналарда сақланаётган эди.

Кейинчалик, мамлакатда қироллик оиласига ўз бойликларининг бир қисмини озодликка алмаштириш таклифи билдирилди. Ҳукумат шу тариқа давлат ғазнасини 100 миллиард долларга тўлдириш истагида эканлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, қамоққа олинган шаҳзодалардан бири бўлган Мутоиб бин Абдулла озодликка чиқарилган.

Мутоиб бин Абдулла 1952 йил 26 март куни Ар Риёд шаҳрида туғилган. Унинг 5 нафар фарзанди бор.

Мамлакат тахтига асосий даъвогар ҳисобланадиган Мутоиб бин Абдулла ҳукумат билан келишувга эришганидан сўнг “қамоқхонага айлантирилган меҳмонхона”дан озод этилди.

Анча обрўли ҳисобланадиган Мутоиб бин Абдулла Миллий қўриқчиларга бошлиқ вазифасини бажарган бўлиб, у давлат хазинасини талон-тарож қилишда айбланган.

Шунинг учун ҳам озодликка чиқиши эвазига мамлакат ғазнасига 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ миқдордаги маблағни тўлашга мажбур бўлган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Саудия Арабистони Озодликка чиқди Мутоиб бин Абдулла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!