...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Антониу Гутерриш билан учрашди


13:17, 10.06.2017 Жамият
 3 662

Шу куни Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди.

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Президент юқори мартабали меҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.
 
Шавкат Мирзиёев Бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди.
 
“Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини эътироф этиш ўринли”, деди давлатимиз раҳбари.
 
Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
 
Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
 
Шу куни Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди.
 
Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.
 
Президент қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Давлат раҳбарига мазкур қурилиш обеъктларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.
 
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.
 
Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Бобур Жалолов

Теглар:БМТ Антониу Гутерриш Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар