...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ташрифидан кейин Андижон вилоятида яна бир ўзгариш


13:05, 10.06.2017 Жамият
 7 275

Вилоят тиббиёт бирлашмасига Болалар шифохонасида фаолият юритган Аҳмадулло Мамадалиев раҳбар этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрган эди.
 
Ташрифдан сўнг бир вақтнинг ўзида вилоят тиббиёт бирлашмасига ҳамда тиббиёт олийгоҳига бошчилик қилиб келаётган Абдушукур Содиқов лавозимидан олиниб, Андижон давлат тиббиёт институтига Мадамин Мадазимов ректор этиб тайинланган эди.
 
Бўш турган тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига эса анча йиллар Андижон вилояти Болалар шифохонасида фаолият юритган Аҳмадулло Мамадалиев тайинланди. Бу ҳақда сайтимизга ишончли манбаларимиз хабар берди.
 
Аввал вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Турсунов Шаҳзод вазифасидан озод этилгани ва халқ талими бошқармасига янги раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Андижон вилояти Аҳмадулло Мамадалиев Тиббиёт бирлашмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар