...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда давлат мулкини 10 йилга ижарага олиб, кейин уни хусусийлаштириш имконияти пайдо бўлди


15:33, 21.09.2018 Жамият
 2 105

Андижон вилоятида кичик саноат зонаси сони яна биттага кўпайди.

“Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Андижон вилоятида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида қўшимча равишда кичик саноат зоналари ташкил этилди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорларга 10 йил муддатга ижарага берилади. Бизнес-режалар бажарилган, иш ўринлари ташкил этилган ва сақлаб қолинган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган тақдирда уларга мулк ҳуқуқи берилади.
 
Ижарага олинган майдонга ижара тўлови ошиб борадиган коэффициентларни қўлламасдан минимал ставкаларда белгиланади.
 
Шунингдек қарорга кўра кичик саноат зоналари ҳудудида умумий қиймати 300 млрд сўм бўлган, импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Андижон вилояти Кичик саноат зонаси Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар