...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Муборакдаги стадионда ёнғин. Энди нима бўлади?


12:46, 10.06.2017 Жамият
 20 083

“Баҳром Вафоев” номли стадионда футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Кеча, 9 июнь куни маҳаллий вақт билан 16:05 ларда “Машъал” клуби уй ўйинларини ўтказадиган Муборак шаҳридаги (Қашқадарё вилояти) “Баҳром Вафоев” номли стадионда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда “Машъал” клуби матбуот котиби “Qalampir.uz” сайтига хабар берди.


 
Маълумотларга кўра, ёнғин электр токларининг куйиши ва қисқа туташувлари натижасида содир бўлган. Стадион ложасининг фақат устки қисмидаги акфа деразалар ёнган. Кийим алмаштириш ва ичкаридаги хоналарга зарар етмаган. Лекин стадионнинг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган.
 
“Баҳром Вафоев” стадионида футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. Шунингдек, “Машъал” 19 июнь душанба куни Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган “Нефтчи” клубига қарши учрашувни қайси стадионда ўтказиши ҳозирча маълум эмас. Бу масала юзасидан якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилиши айтиб ўтилди.
Легионер

Теглар:Муборак Баҳром Вафоев Нефтчи Машъал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

OZODBEK
23:12 10.06.2017

Зур келса уч кунда янгидан куради!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар