...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида қачон сўзга чиқади?


11:43, 12.09.2017 Жамият
 3 819

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция президентидан олдин нутқ сўзлайди.

Аввалроқ, 12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бош Ассамблея сессияси доирасида умумий мажлис ва умумялпи сиёсий муҳокамалари ўтказилади. Муҳокамалар БМТ Бош котибининг мурожаати билан 19 сентябрда бошланади.
 
БМТ Бош котибидан сўнг АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил мамлакатларининг раҳбарлари ўз нутқи билан иштирок этадилар.
 
Муҳокамаларнинг дастлабки кунида Исроил раҳбари нутқидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Афғонистондаги барқарорлик, наркотрафик масалалари, ядро қуролини тарқатмаслик, Марказий Осиё ва дунёдаги экологик муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикр билдириши кутилмоқда.
 
Сиёсий муҳокамалар 25 сентябрга қадар давом этади ва халқаро сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва атроф-муҳит муҳокамаси масалалари кўриб чиқилади.
 
72-сессия кун тартибига 171 масала киритилган бўлиб, улар тинчлик ва хавфсизлик таъминлаш, терроризмга қарши кураш, ирқий камситиш, ксенофобия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуларига доир эканлиги айтиб ўтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:БМТ Бош Ассамблея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар