...
МЕНЮ
ONLINE TV

Севильяда байрам: Мадрид таслим этилди


10:27, 24.01.2018 Спорт
 2 282

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Севилья”ни Испания кубоги ўйинларида мағлуб этишни уддалай олмади.

Бугун, 24 январь куни Испания кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Дастлаб, ўйинда мезбонлар Эскудеронинг 1-дақиқада киритган тезкор голи эвазига ҳисобни очишди.
 
Орадан 12 дақиқа ўтиб, мадридликларнинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳисобни тенглаштирди.
 
Лекин мезбонлар футболчилари Банега ва Сарабиянинг голлари бугун “Севилья”га муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.
 
Шу тариқа “Атлетико” икки ўйин ҳисобига кўра, “Севилья”га мағлубиятга учраб, Испания кубоги билан хайрлашди.
 
Симеоне жамоасини таслим этган Монтелла эса “Севилья” билан ярим финал босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Испания кубоги. 1/4 финал. Жавоб учрашуви.
Севилья – Атлетико 3:1.
Голлар: Эскудеро (1), Банега (48, пенальти), Сарабия (79) – Гризманн (13).
 
“Севилья”: Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Нзонзи, Банега, Васкес (Писарро, 84), Сарабия, Корреа (Нолито, 87), Муриэль (Бен-Йеддер, 73).
 
“Атлетико”: Мойя, Хименес (Парти, 64), Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 56), Коке, Корреа (Феррейра Карраско, 60), Гризманн, Гамейро.
 
Огоҳлантиришлар: Хименес (18), Банега (27), Васкес (54), Габи (54), Корреа (57), Навас (63), Торрес (84), Меркадо (90).
Дастлабки учрашув: 2:1.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Атлетико Севилья 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!