...
МЕНЮ
ONLINE TV

Севара Назархон одамларнинг фикридан ташвишланмаслигини айтди


01:15, 11.01.2016 Шоу-бизнес
 5 183

Мен болалигимдан ўзимни бошқалардан ажратардим: кўзойнак, қулоқчин тақардим, автобусда мусиқа эшитиб юрардим.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг бугун нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз тингловчиларини топган хонанда. Унинг қўшиқлари, кийиниш услуби, саҳна ҳаракатларини ҳамма ҳам бирдек қабул қила олмаслиги табиий ҳол, албатта. “Cafb.asia” нашри билан суҳбатда хонанда бунга аниқлик киритди. Журналиснинг “Одамларнинг сиз ҳақингизда нима деб уйлашлари сиз учун муҳимми”, – деган саволига хонанда қуйидагича жавоб берган.
 
“Яхшими ёки ёмонми атрофдагиларнинг фикрлари мени ташвишга солмасди. Мен болалигимдан ўзимни бошқалардан ажратардим: кўзойнак, қулоқчин тақардим, автобусда мусиқа эшитиб юрардим. Шунга карамай, мана шу бошқалардан айро хаёт тарзи мен учун буткул қулайликни вужудга келтирарди”.
 
Шунингдек, интервью давомида хонанда танқидлардан тўғри хулоса чиқаришини, бироқ танқид қилаётган одам шунга муносиб, профессионал, тажрибали мутахассис бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган. 

Суҳбат сўнгида хонанданинг ўзи ҳақида билдирган фикрларига мос янги фотожамланмаси тақдим этилган. 









Фотограф Азиза Кариева

Теглар:Севара Назархон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Азизбек
12:45 13.01.2016

Севара Назархонни ижодини ҳурмат қиламан, худо юқтирган истеъдод эгаси. Бир куни "Голос" проектидаги чиқишини кўриб хурсанд бўлдим, ҳозир ҳам бу қўшиғини қайта-қайта эшитаман, лекин қўшиқ якунланишида хонанданинг қўли юқорига кўтарилиб, қўлидаги татиуровкани кўриб олдим, нимагадир манга ғалати туюлди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!