...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сеул Шимолий Кореядан хавфсирамоқда


12:57, 27.06.2016 Олам
 3 473

Жанубий Корея КХДР томонидан Имжинган дарёсининг юқори оқимидаги сув тўгонини бузиб юбориши мумкинлигидан хавфсирамоқда

Жанубий Корея КХДРнинг Имжинган дарёсининг юқори оқимидаги дамбани очиб юборишидан хавфсирамоқда. Дамба очилса, Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудлари сув остида қолиши мумкин.
 
“Бизнинг қуролли кучларимиз бунга доир маълумотларни йиғмоқда ва бошқа давлат органлари билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилмоқда”, дейди Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили Мун Сан Гюн.
 
Хабарда ёзилишича, жорий йилнинг май ойидан буён Хванган тўғонидаги сув сатҳи кўтарилган. Мазкур тўғон Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги демилитаризация қилинган ҳудуддан 40 километр узоқликда жойлашган. Агар тўғон тўсатдан очилса,  ундаги сув 30 дақиқада Имжинган дарёси жанубидаги Куннам тўғонига етиб боради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жанубий Корея КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!