...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Шойгу Қобул Бердиевга Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширди


16:08, 26.05.2017 Жамият
 4 190

Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини Шойгу МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлари иштирокидаги Кенгаш йиғилишида топширди.

Аввал хабар берганимиздек, Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари иштирокида Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиевга фашизмга қарши курашгани учун ўзбек халқига ҳурмат рамзи сифатида Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширди.
 
“Германия фашистлари мағлубиятида ўзбек халқининг буюк ҳиссасини тан олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига баҳодирлик ва шон-шуҳрат рамзи бўлган Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширмоқчиман”, деди Шойгу мажлис очилишида.
 
У чорак аср муқаддам (26 май 1992 йил) Мудофаа вазирлари кенгаши шаклида МДҲ мамлакатлари ҳамкорлигини бошлаб берган тарихий учрашув бўлиб ўтганини эслади.
 
“25 йиллик биргаликдаги ҳаракатлар натижасида ҳарбий соҳадаги кенг қамровли масалалар доирасида ўзаро манфаатли мустаҳкам ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик”, деб таъкидлади вазир.
 
МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлари кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан Сергей Шойгу ҳамкор ҳамкасбларига “Ҳарбий дўстликни мустаҳкамлагани учун” медалини топширди.
Сумбула

Теглар:Ғалаба Нишони Ўзбекистон-Россия Қобил Бердиев Мудофаа вазирлари кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар