...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёрамизнинг энг гўзал ўнта аёли кимлигини биласизми?


12:05, 23.09.2018 Бу қизиқ
 27 153

“Stylecraze” сайти сайёрамизнинг энг гўзал аёлларининг ўнталик рўйхатини тузиб чиқди.

Дунёга машҳур “Stylecraze” сайти сайёрамизнинг энг гўзал аёлларининг рўйхатини тузиб чиқди. Айтиш керакки, рўйхатга дунёга машҳур бўлган актриса, қўшиқчи, ва модельерлар киритилди. Марҳамат, улар билан танишинг.
 
10. Эмма Уотсон        


 
•        Туғилган йили: 1990 йил 15 апрель
•        Туғилган жойи: Париж (Франция)
•        Бўйи: 1,65 м
•        Касби: актриса
 
Актриса “Гарри Потер”да ижро этган роли учун бир неча халқаро мукофотлар билан тақдирланган. Браун университети талабаси бўлган актрисанинг “Тортинчоқ бўлишнинг енгилликлари” филмидаги роли ҳам анчагина муваффақиятли чиққан.
 
9. Гал Гадот


 
•        Туғилган йили: 1985 йил 30 апрель
•        Туғилган жойи: Исроил
•        Бўйи: 1,78 м
•        Касби: актриса
 
Исроиллик актриса Гал Гадотга “Мўжизавий аёл” фильмидаги мўжизавий аёл образи катта шуҳрат олиб кэлган.
 
8. Приянка Чопра


 
•        Туғилган йили: 1982 йил 18 июль
•        Туғилган жойи: Жамшедпур (Ҳиндистон)
•        Бўйи: 1,69 м
•        Касби: актриса
 
Бир неча маротаба кино борасидаги мукофотлар билан тақдирланган актриса 2000 йилда “Дунё гўзали” танловининг ғолибаси ҳам бўлган эди. У ҳинд актирисалари орасида энг кўп гонорор олувчи актриса бўлишдан ташқари, “Time” журнали томонидан тузиб чиқилган “Eнг кучли таъсирга эга бўлган 100 та шахс” рўйхатига ҳам киритилган.
 
7. Бейонcе


 
•        Туғилган йили: 1981 йил 4 сентябрь
•        Туғилган жойи: Техас (АҚШ)
•        Бўйи: 1,69 м
•        Касби: қўшиқчи ва актриса
 
Бейонс АҚШ илм-фан санъат миллий академияси томонидан таъсис этилган “Грамми” соврини бўйича 62 та номинациядан 22 тасининг мукофотлари билан тақдирланган. Шунингдек, у мухлислари томонидан “Қиролича Б” деб аталади. Қўшиқчи яна бир машҳур қўшиқчи Жай-Знинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.
 
6. Айшвария Рай Баччан


 
•        Туғилган йили: 1973 йил 1 ноябрь
•        Туғилган жойи: Мангалор (Ҳиндистон)
•        Бўйи: 1,70 м
•        Касби: актриса
 
Ҳиндистоннинг мегаюлдузи ҳукумат томонидан таъсис этилган “Падма Шри” мукофоти билан тақдирланган. 1994 йилда “Дунё гўзали” танловида ғолибаси бўлган актриса ўша даврдан бери тузиладиган гўзаллар рўйхатидан доимо ўрин олиб келган. У қирқдан ортиқ фильмларда суратга тушган.
 
5. Лиза Хейдон


 
•        Туғилган йили: 1986 йил 17 июнь
•        Туғилган жойи: Ченнай (Ҳиндистон)
•        Бўйи: 1,78 м
•        Касби: актриса, модельер, дизайнер
 
“Ойша” фильмида ижро этган дебют роли актрисага шуҳрат олиб келган. Бундан ташқари, у дизайнерлик ва модельерлик соҳасида ҳам салмоқли ютуқларга эришган.
 
 
4. Анжелина Жоли


 
•        Туғилган йили: 1975 йил 4 июнь
•        Туғилган жойи: Лос-Анжелес (АҚШ)
•        Бўйи: 1,69 м
•        Касби: актриса, режиссёр, АҚШ элчиси
 
Анжелина Жоли анчагина муваффақиятли актриса бўлиб, Оскар ва Олтин Глобус мукофотлари билан тақдирланган. Шунингдек, у Голливуднинг энг кўп маош олувчи актрисаси ҳам ҳисобланади.
 
3. Блейк Лайвли


 
•        Туғилган йили: 1987 йил 25 август
•        Туғилган жойи: Лос-Анжелес (АҚШ)
•        Бўйи: 1,78 м
•        Касби: актриса
 
Унга машҳурлик олиб келган рол “Ғийбатчи қиз” сериалидаги Серена роли ҳисобланади. Блейк актёр Рян Рейнолдга турмушга чиққан.
 
2. Скарлетт Йоханссон


 
•        Туғилган йили: 1984 йил 22 ноябрь
•        Туғилган жойи: Нью-Йорк (АҚШ)
•        Бўйи: 1,60 м
•        Касби: актриса ва қўшиқчи
 
Актрисанинг “Луси” ва “Дон Жон” фильмларида ижро этган роллари унга ҳақиқий шуҳратни олиб келган.
 
 
1. Дипика Падуконе

 
•        Туғилган йили: 1986 йил 5 январь
•        Туғилган жойи: Копенгаген (Дания)
•        Бўйи: 1,74 м
•        Касби: актриса
 
Европада туғилган ҳинд актрисаси нафақат Ҳиндистонда, балки бутун сайёранинг энг кўп гонорар олувчи актрисаси ҳисобланади. “Stylecraze” рўйхатида эса унга биринчи ўрин насиб этди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Дэпика Падуконе Скарлет Йохансон Анжелина Жоли Аишвария Рай Баччан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!