...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида навбатдаги қуролли ҳужум амалга оширилди


15:08, 09.10.2017 Олам
 2 975

Олдинроқ қирол саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган эди.

Саудия Арабистонида навбатдаги қуролли ҳужум амалга оширилди. Бу ҳақда “Güneş” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, воқеа Саудия Арабистонининг Ҳафр ал-Батин шаҳридаги ижро суди биносининг ёнида содир бўлган.  Содир этилган қуролли ҳужум натижасида 10 киши яраланган.


 
Жиноятчи маҳалий полиция томонидан қўлга олинган. Унинг террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Полиция томонидан жиноятга доир суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Бундан бир неча кун олдин Жиддадаги Саудия Арабистони қиролининг саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Саудия Арабистони Ижро суди ёнида қуролли ҳужум Қирол саройига ҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!