...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони Барак Обамани огоҳлантирди


15:35, 16.04.2016 Олам
 6 532

АҚШ Конгресси Саудия Арабистонини 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадорликда айбламоқда.

АҚШ Конгресси Саудия Арабистонини 2001 йил 11 сентябридаги терактларга алоқадор деб топса, Ар-Риёд АҚШдаги 750 миллиард  доллари миқдоридаги активларини  сотиб юборади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
 
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр жорий йилнинг март ойида Вашингтонга уюштирган ташрифи чоғида, агар АҚШ судлари Саудия Арабистонини 11 сентябрь воқеаларига алоқадор деб топса ва унга тегишли 750 миллард долларлик активлари ҳамда қимматбаҳо қоғозларни музлатиб қўйиш билан боғлиқ хавф туғилса,  дарҳол уларни сотиши ҳақида огоҳлантирган эди.
 
Хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти конгрессменлар билан музокаралар олиб борган ва қонун лойиҳасини кечиктириб туришнинг зарурлигига уларни ишонтиришга уринган. Музокаралар давомида президент маъмурияти вакиллари мазкур қонун лойиҳаси мамлакатга дипломатик ва иқтисодий жиҳатдан нохуш оқибатларга олиб бориши ҳақида таъкидлаб ўтганлар.
 
Нашрнинг ёзишича, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг олиб борилган тергов натижасида йиғилган материллар орасида Саудия Арабистонинг терактга лоқадорлигини кўрсатувчи ҳужжатлар мавжуд. Аввалроқ, 11 сентябрь фожиаси юзасидан терговларда қатнашган собиқ сенатор Боб Грэм Обаманинг 60 кун ичида Саудия Арабистонига тааллуқли тергов ҳужжатларини ошкор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳақида айтиб ўтганди.
 Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Конгресси Саудия Арабистони Барак Обама 11 сентябрь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!