...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги тутун чиққан уйдан 3 нафар бола қутқариб олинди


11:20, 21.11.2017 Жамият
 4 140

Мурожаат эгаси қўшнисининг уйидан тутун ҳиди чиқаётгани ва уйдан болалар овози эшитилаётганини маълум қилган.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи қисмига мурожаат қилди.
 
У қўшнисининг уйидан тутун ҳиди чиқаётгани ва уйдан болалар овози эшитилаётганини маълум қилган.
 
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор ходимлари манзилга етиб боришганида уйдан тутун ҳиди чиқаётгани ва хонадон ичида 3 нафар вояга етмаган болалар бўлиб, уларнинг ҳаёти хавф остида қолганлиги аниқланган.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 3 нафар вояга етмаган болаларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
 
Юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олиниб, ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Самарқанд вилояти Фавқулодда ҳолат Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар