...
МЕНЮ
ONLINE TV

Салмон Хоннинг хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди


14:18, 31.03.2016 Кино
 6 852

Чақалоққа Ахил деб исм қўйишди.

Кеча, 30 март куни Болливуднинг машҳур юлдузларидан бири саналмиш Салмон Хоннинг синглиси Арпита ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Pinkvilla.com” нашри хабар бермоқда.

Бир неча кун аввал турмуш ўртоғи билан ҳомиладорлик давридаги фотосессияни амалга оширган ёшлар, бугун ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Айни вақтда Салмон Хонга ва синглиси Арпита Хонларга интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлардан тўхтовсиз табриклар келмоқда.

Сиз кўриб турган суратда Салмон Хоннинг оила аъзолари янги меҳмон – Ахил билан суратга тушишмоқда. Болакайнинг бобоси Салим Хон, бувилари Салма Хон ва Хелен ҳамда Яшлар жуда бахтли кўринишади.

Маълумот учун, Яш ва Арпиталарнинг никоҳ тўйлари 2014 йилнинг 18 ноябрида бўлиб ўтганди.
Умида Якубова

Теглар:Салмон Хон Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 142

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!