...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саджа ад-Дулейми: Мен террорчининг рафиқаси бўлганим учун болаларим айбдор бўлиши керакми?


18:08, 01.04.2016 Олам
 5 015

Саджа ад-Дулейми 2009 йилда Абу Бакр ал-Бағдодийга турмушга чиққан эди

ДАИШ террористик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг собиқ рафиқаси Саджа ад-Дулейми қизи билан Европага кўчиб ўтишни хоҳлашини айтди. Бу ҳақда у швед телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея CNN хабар бермоқда.
 
“Мен араб давлатларида эмас, аксинча, Европа давлатларидан бирида яшашни хоҳлайман. Болаларим таълим олишини истайдим. Мен террорчининг рафиқаси бўлганим учун болаларим айбдор бўлиши керакми?”, – дейди 28 ёшли ад-Дулейми.
 
Аёлнинг айтишича, унга террорчининг собиқ рафиқаси сифатида қарашлари ёқимсиз туюлади.  “Менинг айбим нимада, мен ал-Бағдодийга 2008 йилда турмушга чиққанман ва у билан ажрашдим.  Мен унинг ёвуз қилмишларига шерик бўлмадим”,  – дея таъкидлади у ва терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
 
Дулеймининг айтишича, у террорчига турмушга чиқаётганини билмаган. Саджа ад Дулейми ал-Бағдодий билан бўр йўғи уч ой яшаган. Аёл бутун дунёдан аёлларни ДАИШ сафига келиб қўшилишга чақирган.
2014 йил декабрь ойида ад-Дулейми Ливан полицияси томонидан чегарани ноқонуний равишда босиб ўтгани учун қўлга олинган.  Кейинроқ, Ливан ҳукумати аёл ва бошқа экстремистларни “Жабаҳат ан-Нусра” террорчи ташкилоти асирга олган ливанлик аскарларга алмаштирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ДАИШ террористик ташкилот Абу Бакр ал-Бағдодий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!