...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик қиз вафот этган бувиси билан селфи тушгани учун таҳқирланмоқда


10:16, 22.06.2016 Олам
 8 378

Ҳар 2 селфи ҳам ўзича қўрқинчли. Фақат буни фойдаланувчининг сезмаётгани ажабланарли.

Сўнгги вақтларда аҳмоқона селфилар сони тобора ортиб бормоқда. Акуланинг оғзида, баланд бинонинг лабида, арслонлар ёнида, сув тубида, полиция маҳкамасида амалга оширилган селфилар кўплаб интернет тармоғи фойдаланувчиларининг танқидларига сабаб бўлганди. Бироқ, кеча 21 июнь куни россиялик фуқаронинг селфиси аҳмоқоналикда аввалгиларини ортда қолдирди.
 
Россиялик қиз вафот этганига бир неча соат бўлган ва ёнида тобутда ётган бувиси билан 2та селфи суратга тушди ва уни Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар беради “Novostivmire.com” нашри. Суратларнинг бирига фойдаланувчи “Бувим билан сўнгги селфи #selfie”, иккинчисига эса “Энди унинг азоблари тугади”, дея изоҳ қолдирган.
 
Айни вақтда “Soda5566” –Андреева Светлана исмли фойдаланувчи жойлаштирган даҳшатли сурат тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини келтирмоқда. Кўпчилик ушбу қизалоқни  ақли заиф ёки руҳан носоғлом эканини айтмоқда.
 
Ўнлаб фойдаланувчиларнинг “Бу ўзи нима қилганинг?” қабилидаги саволларига, Андреева Светлана шунчаки, “Охирги марта”, дея жавоб қайтарган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Селфи Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!