...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик аёл кўзи ёриган заҳоти фарзандини сумкага солиб, кўчага ташлаб кетди


12:01, 21.06.2016 Олам
 4 405

Аёл ҳомиладорлик вақтида оилавий поликлиникага бирор марта ҳам мурожаат қилмаган ва ҳомиладорлар рўйхатидан ўтмаган.

Бугун, 21 июнь куни Россиянинг Волгоград вилоятида қўзи ёриган заҳоти фарзандини хўжалик сумкасига жойлаштириб, қўшни кўчага ташлаб кетган аёл полиция томонидан ушланди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 36 ёшли аёл ҳомиладорлик вақтида оилавий поликлиникага бирор марта ҳам мурожаат қилмаган ва ҳомиладорлар рўйхатидан ўтмаган. Унинг асл мақсади чақалоқни дунёга келтиргач, ундан қутулиш бўлган.
 
Хўжалик сумкаси ичига солиб, ташлаб кетилган қизалоқни Волгоград вилоятидаги кўчаларнинг биридан ўтиб кетаётган йўловчилар топиб олишган. Норасида зудлик билан туғруқхонага етказилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
 
Айни вақтда қизалоқ Меҳрибонлик уйига жойлаштирилмоқда. Унинг онасига нисбатан эса жиноий чора кўрилиши аниқ.
Умида Якубова

Теглар:Волгоград Россия Норасида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!