...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ёнғин. 3 киши ҳалок бўлди


12:49, 22.04.2017 Олам
 2 045

Текширув натижасида яна икки киши – бир аёл ва бир эркак жасади топилган.

Кеча, 21 апрель куни кечаси Россиянинг Томск вилояти Зирянский қишлоғида ёнғин содир бўлди. "Вести" нашри хабарига кўра, аҳоли яшайдиган шахсий уйлардан бирида олов чиққан.

Ёнғин натижасида бир одам ҳалок бўлган деб тахмин қилишган. Аммо Россия тергов қўмитаси вилоят тергов матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу иш туманлараро тергов бошқармаси томонидан олиб борилган ва текширув натижасида яна икки киши – бир аёл ва бир эркак жасадини топишган.

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Россия ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!