...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Ми-8 вертолёти ҳалокати 21 кишининг ўлимига сабаб бўлди


11:57, 22.10.2016 Олам
 2 842

Вертолёт бортида 3 нафар экипаж аъзоси ва 19 нафар йўловчи бўлган. Улардан фақат бир нафари тирик қолган.

Россиянинг Ямал яриморолида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Хабарларга кўра, вертолёт бортида 3 экипаж аъзоси, 19 нафар йўловчи бўлган. 22 кишидан 21 нафари вафот этган. Тирик қолган 1 киши шифохонага етказилган, шифокорлар беморнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилишди.
 
Воқеа тафсилотларида айтилишича, вертолёт парвози вақтида у билан алоқа яхши бўлмаган. Шундан сўнг учувчи фавқулодда қўнишни амалга ошириши ҳақида хабар қилган.
 
Мутахассислар вертолёт ҳалокатига бир неча омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Улардан биринчиси учувчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги ҳам бўлиши мумкин. Яна бир сабаб техник носозликдир. Ноқулай об-ҳаво шароити ҳам ҳалокатга олиб келган бўлиши мумкин.
 
Айни вақтда ҳалокат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Авиаҳалокат Ми-8 вертолёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!